UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  10 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  13 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2

Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди Янгиликлар

Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди

Антуан Гризманн оилавий сабабларга кўра МЛСга кўчиб ўтмоқчи.

Март ойининг охирига қадар 33 ёшли форвард ва "Атлетико" раҳбарлари йиғилиш ўтказади, унда жаҳон чемпионининг келажаги 90 фоизга ҳал бўлади.

Гризманн оилавий сабабларга кўра МЛС клубига ўтмоқчи. Францияликнинг Уго Лорис ва Оливе Жиру тўп тепаётган "Лос-Анжелес" клуби билан музокаралари қизғин паллада.

"Атлетико" Антуаннинг 2026 йилнинг ёзига қадар амалда бўлган шартномасига қарамай, футболчига тўсқинлик қилмайди, чунки клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар соф футбол доирасидан ташқарига чиқади ва уларда ўзаро ҳурмат чексиз.

Футболчи эса ўз навбатида клубдаги сўнгги сонияларгача жамоа учун бор кучини бермоқчи ва мадридликларга чемпионликни қўлга киритишда ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Гризманн МЛСга ўтишга яқин, аммо аввал "Атлетико" билан расмиятчиликларни ҳал қилиши керак.

Ҳужумчи жорий мавсумда 8 та гол урди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика