

"Бу йил фаолиятимдаги энг муваффақиятлиси дея оламан. Кўпроқ гол урган мавсумларим бўлган, аммо совринлар борасида бу энг яхши натижа. "Йил футболчиси" финалчилари орасида франциялик йўқлиги ғалати. Афсус. Бу совринни ФИФА топширади, шундайми? Жаҳон чемпионатини ҳам улар ташкиллаштиришади, тўғрими? Биз турнир ғолибига айландик, аммо учликда франциялик йўқ. Бу уларнинг танлови, аммо мен учун ҳайрон қоладигани рўйхатда жаҳон чемпионлари эмаслиги" - дейди Гризманн.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Муҳаммад Салоҳ "Йил футболчиси" соврини финалчилари сифатида эълон қилинган эди.



