

Бугун Мадрид клуби ЕЧЛ ярим финалининг жавоб учрашувида "Арсенал"га (0:1) имкониятни бой берди (илк ўйин – 1:1) ва мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди. 35 ёшли француз ёзда МЛСнинг "Орландо Сити" жамоаси аъзосига айланади.
Антуан 2009 йилдан 2014 йилгача "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган ва юқори даражадаги совринларга эга чиқмаган (2009/10 йилги мавсумда Сегундада ғолиб бўлган).
"Атлетико" сафида Антуан 2014-2019 ва 2021-2026 йиллар давомида тўп тепди. Ушбу давр ичида у Европа Лигаси (2017/18), Испания Суперкубоги (2014) ва УЕФА Суперкубоги (2018) соҳибига айланди.
2019 йилдан 2021 йилгача футболчи "Барселона" шарафини ҳимоя қилди (кейинги икки мавсумни яна "Атлетико"да ижарада ўтказди) ва каталонияликлар билан фақат битта соврин — Испания Кубогини (2020/21) қўлга киритди.
Франция терма жамоаси таркибида эса Гризманн 2018 йилги Жаҳон чемпиони ва 2020/21 йилги Миллатлар Лигаси ғолиби бўлган.



