Гризманн: “Ҳалигача Мессининг ҳаракатларини ўрганишга ҳаракат қилаяпман”
25 янв 2020 00:27
Янгиликлар
Гризманн: “Ҳалигача Мессининг ҳаракатларини ўрганишга ҳаракат қилаяпман”
“Барса”да тўп тепганимдан фахраланаман. Бу ерда яшаётганимдан мамнунман. Отам бу клуб футболкасида мени кўришидан хурсанд. Клуб тарихини ёзишга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бунинг учун меҳнат қилишим ва клубнинг муҳим ўйинчиси бўлишим лозимлигини биламан.
Мен гол уриш билан бирга жамоадошларимнинг гол уришлари учун ҳам кўмаклашишим керак. Ҳозиргача жамоадошларим ўйин услубига мослашишга уринаяпман, ҳужумдаги ҳаракатларим янада самарали бўлиши учун ҳаракатдаман. Жисмоний жиҳатдан ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Бу кўрсаткичларимни яхшилашим учун муҳим.
Месси ҳақида гапирадиган бўлсам, Лео – дунёнинг энг кучли футболчиси. У билан битта жамоада ўйнаш шараф. Ҳалигача унинг ҳаракатларини ўрганмоқдаман. Лео тўп билан ҳаракатланганда уни сўзсиз тушунишни ўрганмоқдаман”, дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "DAZN Italia" таяниб Sport.es нашри.
Фикрлар