Гризманн аллақачон "Атлетико" машғулотларида қатнашмоқда
26 дек 2022 11:06
Янгиликлар
Гризманн аллақачон "Атлетико" машғулотларида қатнашмоқда
Ҳужумчи пайшанба кунги "Эльче"га қарши баҳсга тайёр.
Ҳужумчи Антуан Гризманн ЖЧ-2022 финалидан сўнг бир неча кун машғулот ўтказди.
Франциялик футболчи 18 декабрь куни Аргентинага қарши Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи баҳсида (3:3, пенальтилар бўйича – 2:4) иштирок этганидан сўнг чоршанба куни "Атлетико"да индивидуал машғулотларни бошлади.
Гризманн жума кундан бери мадридликлар билан машғулотларда қатнашмоқда ва 29 декабрь куни Ла Лиганинг 15-турида "Эльче"га қарши ўйинга тайёр.
"Атлетико" аъзоси саналмиш ЖЧ-2022нинг яна тўрт нафар иштирокчиси – аргентиналиклар Родриго Де Пауль, Анхель Корреа, Науэль Молина ва хорватиялик Иво Грбич машғулотларни фақат бугундан бошлашлари кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар