

"Атлетико" ҳужумчиси жароҳат туфайли баҳсларда иштирок эта олмайди. Унинг ўрнига "Лацио"даги Маттео Гендузи терма жамоага таклиф этилади.
Гризманн Франция терма жамоасининг сўнгги барча 84та учрашувида иштирок этган. Кетма-кет баҳслар 2017 йилнинг июнида бошланган ва бу мамлакат учун рекорд ҳисобланарди.



