Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди
28 июн 2024 00:20
Янгиликлар
Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Мэйсон Гринвуд "Марсел"га кўчиб ўтиши мумкин.
Француз клуби ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги музокаралар ҳали бошланғич босқичда, ҳозирда молиявий масалалар муҳокама қилинмоқда.
Шу билан бирга, "Марсель" ва футболчи ўртасидаги мулоқот ижобий руҳда ўтган.
"Лацио" 22 ёшли вингерга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда, аввалроқ футболчи учун 20 миллион фунт ва кейинги сотувнинг 50 фоизини таклиф қилганди. "Юнайтед" футболчини 30 миллион фунтга баҳоламоқда. Германия, Испания ва Португалиянинг “Хетафе”, “Ювентус”, “Наполи” ва бошқа клублари вазиятни кузатишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда “Марсел”ни бунгача Англиянинг “Брайтон” клуби мураббийи бўлган Роберто Де Зерби бошқаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар