UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  0 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  3 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург"-"Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун навбатдаги 2 очкони йўқотдик. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик бироқ тўп дарвозага кирмади. Кучли жамоалар билан ўйнадик. Умумий айтганда, бугунги натижа ёмон эмас. Аммо биз олдимиздаги вазифани бажаришимиз учун ғалабалар керак. Ҳар бир ўйинга финалдек қарашимиз лозим. 

- Жамоага келганингиздан буён дурангларга эришдингиз. Қайд этилаётган натижалар сизни қониқтираяптими? 

- 3 та ўйинда 3 очко жамғардик. Бу албатта мени қониқтирмайди. Лекин ҳозир Суперлигада ўйинлар осон ўтмаяпти. Ҳар бир жамоа мақсад учун охиригача курашаяпти. "Локомотив","Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари билан ўйнадик, қўлга киритганимиз 3 очко холос. 

- Нега дарвозага кам зарба берилаяпти? 

- Кўпроқ зарба бериш учун машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳар бир йўлланган зарба гол бўлишини барча жамоалар истайди, бироқ футболда бу имконсиз. 

- Навбатдаги рақиб "Динамо" ҳақида фикрингиз? 

- Қизиқарли жамоа. Ўйин услуби ҳам қизиқарли. Биз ҳозир айтиб ўтганимдек, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқача йўлимиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика