UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  12 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  57

Григорий Колосовский: “Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди” Янгиликлар

Григорий Колосовский: “Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Металлург” - “Пахтакор” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта “Пахтакор”га қарши ўйинлар осон ўтмайди. Биринчи бўлим гол ўтказиб юбордик ва бу бизга қатор қийинчиликларни олиб келди. Иккинчи бўлимда фаолликни оширдик. Биласизми, Самвел Бабаян даволаниш курсларидан сўнг бизга тегишлича маслаҳатларини берди. Ўйинни назорат қилишга интилдик. Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди. Қийин ўйин, рақибдан келиб чиқсак, бу аввалдан маълум эди. Ғалаба бизга навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча иштиёқ тақдим этса, ажаб эмас.

- Бугунги ўйинга танланган услуб кейинги учрашувларда ҳам қўлланиладими?

- Иш берган услубларни албатта амалиётга жорий қиламиз. Ўйин ташкил этиш борасида Самвел Бабаяннинг маслаҳатлари бугун бизга фойда келтирди. Иккинчи бўлимда фаоллигимиз ортди, 4 та қулай имкониятга эга бўлдик. Ҳозир муҳими, ким асосий таркибга муносиб, ким захирада қолиши керак, аниқлаб олдик. Захирадан тушиб ҳам жамоага катта фойда келтирадиган футболчилар бўлади.

- Аввалги учрашувда ҳам жамоа сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бугун ҳам шундай бўлди. Келгусида бунинг олдини олиш учун қандай режаларингиз бор?

- Хатолар устида ишлаймиз. Иштиёқни янада ошириш учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш бу - якуний натижанинг салбий кўринишига сабаб бўлади. Биз ҳар доим ғалабани ҳоҳлаймиз. Кетма-кет 4 та ўйинда биз ғалабага ҳақли ўйин намойиш этгандик.

- Иван Йосович сўнги ўйинларда кўринмаётганига изоҳ берсангиз?

- Йосович жароҳатидан даволаш амалиётини олиб бораяпти. Майдонга қайтиши унинг қанчалик тез тикланишига боғлиқ.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика