UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Григорий Колосовский "Динамо"га қарши учрашувдан сўнг раҳбарият томонидан қўйилган вазифа, Ўринбоевнинг ҳолати ва Бекободаги майдон ҳақида кескин фикр билдирди Янгиликлар

Григорий Колосовский "Динамо"га қарши учрашувдан сўнг раҳбарият томонидан қўйилган вазифа, Ўринбоевнинг ҳолати ва Бекободаги майдон ҳақида кескин фикр билдирди

Григорий Колосовский Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург"-"Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда кичик устунлик самарқандликлар томонида бўлди. Иккинчи бўлимда эса устунликни рақибдан тортиб олдик. Ўзимизнинг вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол бўлган вазиятда ҳам биз ҳужумда эдик, бирга бир вазиятдан фойдалана олмадик ва қарши ҳужумда ўзимизнинг хатоимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Хатоларни таҳлил қиламиз", - деди Колосовский

- ФИФА кунлар муносабати билан жамоаларда катта танаффус бўлади. Шу вақт орасида "Металлург"да нималарни ўзгартирса бўлади?

- Ишлаб кўрамиз, жамоамий ўйин устида ишлаймиз. Вазиятларимиз етарли бўлмоқда, бироқ гол ура олмаяпмиз. Асосий муаммо шунда. Шу сабабли ғалабалар йўқ. Гол урмасдан туриб, учрашувда ғалаба қозона олмаймиз.

- Забиҳилло Ўринбоев ўтган мавсум ажойиб ҳаракат қилаётганди, бироқ кейин жароҳат олди. Ҳозирда унинг аҳволи қандай?

- Ҳозирда руҳий томодан қийинчиликларга учрамоқда. У яна жиддий жароҳат олишдан қўрқмоқда. Шу сабабли у ҳали тўлиқ тайёр эмас. У кўп ҳолларда курашлардан қочмоқда. У олдида ҳаракат қилиши керак. Биз уни олдинга ташладик, у тўпга эгалик қилиши, жарималар ишлаши лозим. Бироқ у ортга қайтиб ҳаракат қилмоқда. У ҳали 100 фоизга тайёр эмас. Агар руҳий томондан тўлиқ тайёр бўлса, биз аввалги Забиҳиллони кўрамиз. 

- Жамоага келганизда раҳбарият томонидан сизга қандай вазифа қўйди?

- Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш. Биз буни уддалашимиз керак. 

- Жамоани Бекободда ўйнамаётгани ҳам "Металлург"нинг натижаларига таъсир кўрсатмоқдами?

- Ҳа бу қаттиқ таъсир кўрсатмоқда. Биз у ерда ҳар куни машғулот олиб борамиз. Бекободдаги стадион анча яхши ҳолатда, фақатгина сув дренажлари йўқ. Умуман олганда майдон анча сифатли. Бекободдаги ўйинларда 4-5 минг мухлислар ташриф буюрарди. Биз Бекободдаги мухлисларни футболсиз қолдирмоқдамиз. Бу ерга 100 га яқин мухлис келмоқда. Бу яхши эмас.

Бекободаги стадионни бориб кўришсин, у ерда яхши майдон бор. Тўғри озгина муаммоалар бор, лекин ҳозирда об-ҳаво яхшилигини ҳисобга олсак, у ерда бемалол футбол ўйнаса бўлади.  Ёшлар жамоаси ўйнамоқдаку. Мантиқан олиб қарасак, бизнинг ҳар бир учрашувимиз сафар баҳси бўлмоқда. Ҳар бир турда сафар қиламиз. Ортда қолган 17-турнинг барчасида меҳмонда ҳаракат қилдик. Бу нима билан боғлиқ, билмайман. Бошқа жамоаларнинг майдонларини қаранг, қандай аҳволда. Ҳаммада бир хил ҳолат, бироқ икки хил стандарт. Бу нима билан боғлиқ? Бу савол жавобини билгим келади. 

Ҳозир дренажни янгилашни бошласа, "Металлург" яна бир йил меҳмонда ҳаракат қилади. Биз Олмалиқда ўз уйимизда ўйнагандек ҳаракат қила олмаймиз. Мухлислар қаршисида майдонга тушиш анча яхши. Олмалиқ нейтрал майдон ҳисобланади. Бу эса рақибларнинг фойдасига ишлайди. Яна бир бор таъкидлайман, Бекободдаги майдон сифати анча яхши. Биз фақатгина мухлисларни футболсиз қолдирдик. Агар Бекободда ўйнагамизда биз ҳозир бу аҳволда бўлмаган бўлардик. Бизга ҳар турда меҳмонда ҳаракат қилиш ёқмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика