UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  105 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   22 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди"

Суперлиганинг 22-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Металлург" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Четлатиш ўз сўзини айтди. "Навбаҳор" ҳужумда тартиблироқ ўйнашга ҳаракат қилди. Рақиблар кўп ҳам ҳужум қила олишмади. Лекин биз оддий жойда фол ишлатдик ва стандартда яхши ҳаракат қила олмадик. Футболчиларимизни йўқотиб қўйдик ва "Навбаҳор"га гол уришлари учун имкон бердик. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди. Ғалабада индивидуал маҳорат асосий ўринга чиқди. 

- "Навбаҳор" ўйинда бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам ўйинда устунлик қилди. Бундай имкониятдан фойдаланиб, нега тактик ўзгаришлар қилмадингиз?

- Ҳа, ташаббус "Навбаҳор"да эди. Лекин ҳужумлар қилдик, шунчаки дарвозагача етиб бориш қийин бўлди. Биз голга лойиқ эмасдик ва ўтказиб юбордик. Балки ўйин дурангга лойиқ бўлгандир. Ўйиндаги натижа барчасини айтиб турибди. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Ҳужумкорроқ ўйнашни истагандик, бир вақтнинг ўзида учта ҳужум билан ўйнадик. Лекин, афсуски яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- "Навбаҳор" қизил олганидан кейинги ўйиндаги қайси чизиқ вакиллари ўйинидан кўнглингиз тўлмади?

- Ҳужумдаги ўйинимиз бизга умуман маъқул келмади. Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган футболчилар ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди. Стандартлардан кейингина биз вазиятлар яратдик. Стандартлар ҳам дарвозадан анчагина узоқда бўлди. Тактикада бу нарса доимо кутилади. Узун узатмаларнинг катта қисмини биз қабул қилиб олдик. Иккинчи бўлим биз учун қийинроқ ўтди. Чунки Никабадзе тўпни ўзида ушлаб туришни бошлади ва ҳимоямизда босим пайдо бўлди. Голни эса ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ўзгариртиршга ҳаракат қилдик, лекин ишлар ўхшамади. Ҳа, уч номинал ҳужумчи билан ўйнадик. Секулич, Убайдуллаев ва Шарипов ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди.

- Жамоанинг Суперлигада қолишига ишонасизми?

- Курашамиз. "Локомотив" бизга совғалар бермоқда. Кураш сўнгги тургача давом этади. Ҳа, бугун уч очко олганимизда фантастик иш бўларди. Лекин ҳозирча барчаси ўз ўрнида қолди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика