"Гремио" собиқ президенти: "Дуглас Коста ўз ўйини билан Месси ва Роналдуга яқинлашиб олиши мумкин"
Aslanov Jasurbek
27 ноя 2015
"Гремио" собиқ президенти Фернандо Антонио Кроефф "Бавария" ярим ҳимоячиси номига илиқ сўзлар айтди.
"Дуглас Коста "Бавария"га мос, "Бавария" эса унга. Шубҳасиз, Хосеп Гвардиоланинг таъсири катта. У ўсишда давом этади. Коста Роналду ва Месси каби супер юлдуз эмас, аммо уларга яқинлашиб олиши мумкин" - дейди Кроефф.