

Иккинчи бўлим бошланганидан 3 дақиқа ўтгач, "Панатинаикос"нинг испаниялик футболчиси Хуан Карлос майдон четида енгил машқларини бажараётганда, мушакбозликда фойдаланиладиган портловчи модда отилиб, ҳимоячига тегиб кетган.
Ўйинчинига тезда дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилди ва у замбилда шифохонага олиб кетилди. Воқеа сабабли ўйин бир соатдан кўпроқ вақт давомида тўхтаб қолди.






