Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади
24 окт 00:19
Янгиликлар
Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади
Рафаэль Бенитес "Панатинаикос" бошқарувини қўлига олди.
"Sport24.gr" маълумотига кўра, 65 ёшли мураббий ва унинг ёрдамчилари Грецияга учиб борган. Шанба куни унинг тайинлангани эълон қилиниши кутилмоқда.
"De Telegraaf"нинг тасдиқлашича, испаниялик мураббий Грецияда лига учун рекорд бўлган сумма - йилига 4 миллион евро маош олади.
Бенитеснинг сўнгги иш жойи "Сельта" (2023/24 йилги мавсум) бўлганди. Бунга қадар у "Эвертон", "Ньюкасл", "Реал", "Наполи", "Интер" ва "Валенсия" каби жамоаларни ҳам бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар