Греция чемпионатида мухлислар ва полиция ўртасида тўқнашув юзага келди

Sherzod Nurmatov
5 дек 2023
Греция чемпионати доирасидаги "Волос" – "Олимпиакос" учрашувининг сўнгги дақиқаларида меҳмон жамоа ишқибозлари стадионга бостириб киришга уринди.

Иккинчи бўлимнинг қўшимча дақиқалари давом этаётган бир паллада ҳакам меҳмонлар томонидан урилган голни VAR ёрдамида бекор қилди. Натижада ҳисоб 2:2 кўринишида қолди. Бундан дарғазаб бўлган "Олимпиакос" тарафдорлари стадионга бостириб киришга ҳаракат қилди. 

Вазиятга полиция аралашишга мажуб бўлди ҳамда икки томон ўртасида тўқнашув юзага келди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BNN Breaking