

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, испан клуби "Ал Аҳли"нинг таклифини қабул қилган.
Ушбу трансферни амалга оширишда Саудия Арабистони жамоаси устози Маттиас Яйссле жонбозлик кўрсатган. У 21 ёшли испанияликни ўтишга кўндирган.
"Ал Аҳли" дунёнинг энг яхши иқтидорлари билан шартнома имзолашни давом эттириш ниятида.
Бунгача "Ал Аҳли"га Роберто Фирмино, Рияд Марез, Аллан Сен-Максимен, Эдуар Менди ва Франк Кессье ўтган эди.
Вейга 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



