Гранатга жароҳат етказган мухлис 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
11 май 2014
Ҳуқуқшунос Михаил Прокопец "Динамо" футболчиси Владимир Гранатни урган "Зенит" мухлиси олиши мумкин бўлган жазо ҳақида айтиб ўтди.
«Зенит» – «Динамо» ўйини тартибсизликлар сабабли барвақт тугатилди.

"Мухлислар тўғрисидаги қонун"га мувофиқ мухлис 7 йилга стадионга ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Бундан ташқари у Гранатга тан жароҳати етказган.
У жиноий жавобгарликка тортилади. Безорилик ёки тан жароҳати етказиш моддаси бўйича.

У тан жароҳати етказганлиги сабабли 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин", - дейди ҳуқуқшунос.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru