Горан Пандев “Интер”га қайтиши мумкин

Македониялик яна Миланда тўп тепиши мумкин.

“Интер” фавқулодда вазиятлар олдини (ҳужумчилар жароҳати) олиш учун жамоага яна бир ҳужумчини жалб этиш ниятида. Қайд этилишича, 36 ёшли Горан Пандев “Интер”га қайтиши мумкин.

Футболчи айни дамда “Женоа” сафида. У жорий мавсум А Cерияда 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Пандев 2010-2011 йилларда “Интер” сафида ҳаракат қилган.


Манба: Dimarzio.com