Головин "Монако" билан шартномасини узайтирди

Omonjon To`xtamirzayev
27 фев 2023
Ярим ҳимоячи Александр Головин "Монако" билан шартномасини 2026 йил ёзига қадар узайтирди.

Бу ҳақида воқеага яқин манба хабар берди. Россиялик футболчининг аввалги шартномаси 2024 йил ёзигача амал қиларди. Янги шартномада аниқ товон пули кўрсатилмаган.

Головин монегасклар сафида 2018 йил июлидан буён тўп тепяпти. Бу мавсум 35 та ўйинда хавбек ҳисобида 6 та гол ва 7 та самарали узатма берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.com