

"Goal" хабарига кўра, "Челси" вакиллари Россияда Головиннинг агенти билан музокараларни якунлаш арафасида. Олдинроқ "Ювентус" футболчини сотиб олиш фикридан қайтганлиги борасида маълумотлар берилганди.
А Серия чемпионлари футболчи учун 20 млн евродан ошиқ маблағ тўлай олмаслигини маълум қилганди. "Аристократлар" эса Головиннинг трансфери учун 23 млн евро сарфлайди.



