Гоатер: "Гвардиола Мессини "Манчестер Сити"га ўтишга кўндириши мумкин"
16 мар 2016 18:25
Янгиликлар
Гоатер: "Гвардиола Мессини "Манчестер Сити"га ўтишга кўндириши мумкин"
"Манчестер Сити"нинг афсонавий ҳужумчиси Шон Гоатернинг фикрича, "шаҳарликлар"нинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" форварди Лионель Мессини инглиз клубига ўтишга кўндириши мумкин.
"Гвардиола билан ишлаган барча футболчилар яна у билан ҳамкорлик қилмоқчи. Хатто Месси ҳам бу мутахассисга қўишилиши мумкин. Футболда истиснолар бўлмайди. Агар бир неча йил олдин Гвардиола "Манчестер Сити"да ишлашини айтишганида ишонмаган бўлардим. Хосеп жаҳон футболининг ёрқин юлдузлари эътиборини торта олади. Бундан ташқари Месси Агуэро билан дўст, бу ҳам Лионель трансферига ёрдам бериши мумкин" - дейди Гоатер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар