Го Оива: "Осиё чемпионати тажриба ўтказадиган мусобақа эмас. Биз барча ўйинларда ютишни истаймиз"

Iskandarov Abdulaziz
7 июн 2022
Япония U-23 бош мураббийи Го Оива U-23 Осиё чемпионати навбатдаги туридан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоангиз биринчи бўлимда рақибга деярли имкон яратишга умуман йўл қуймади. Аммо иккинчи бўлимда рақибингиз ҳужумлар уюштириб гол уришга яқин келди. Биринчи ва иккинчи бўлимларда жамоа ўйинига нима шунчалик таъсир қилди?

- Бугун иккита қийин бўлимларни ўтқаздик ва биз ҳам икки бор гол уришга яқин келдик. Ўйинчиларим қийин ўйин бўлишини билиб туришганди ва ўйлайманки, биз яхши ўйин кўрсатдик.

- Япония футболи ҳар доим қарорларни қабул қилиб келган ва сизнинг жамоангиз U-23 эмас U-23 экан. Бу мусобақа шунчалик эксперимент учунми ёки чемпионлик учун курашасизми чунки бу турнир Олимпиадага йўлланма бермайди?

- Бу мусобақа эксперимент қиладиган жой эмас, биз бирин-кетин ўйин ўтқазамиз ва биз барча ўйинларда қозонмоқчимиз ҳамда чемпион бўлмоқчимиз.

- Бугунги дуррангдан ва футболчиларингиз кўрсатган ўйинда кўнглингиз тўлдими?

- Мен умуман қониқмадим, деб бемалол айта оламан чунки мураббийларимиз ва футболчиларимизни фақат ғалаба қониқтиради. Бугунги дурранг бизни фақат олдинга юришимизга чорлайди ва кейинги ўйинда ғалаба  қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоангизни кейинги ўйинга қандай тайёрлайсиз чунки баъзилар айтиши мумкин Тожикистонга қарши жуда осон ўйин бўлади деб?

- Улар Саудия Арабистони дан 5 та гол ўтказиб юборишган бўлсада биз ҳеч қачон рақибларимизни паст баҳоламаймиз.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia