

Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамижич 2 февраль куни вингернинг вакиллари билан учрашув ўтказди. Томонлар келишувга эришишдан йироқлар. Янги музокаралар кейинроқ ташкил этилади.
Футболчи жамоадошлари Лерой Сане ва Кингсли Коман каби йилига 15-20 миллион евро маош олмоқчи.
Гнабрига "Челси" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда, ўйинчининг ўзига Лондон ёқади. Ҳужумчи "Бавария"дан шу ёзда кетмоқчи эмас, аммо 2023 йилнинг ёзида эркин агент мақомида кетиши мумкин.
Гнабри жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.



