Гнабри 0:6дан сўнг: "Биз ҳамма нарсани қилиб кўрдик, аммо Испания фантастик футбол кўрсатди"

Alisher
18 ноя 2020
Германия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Серж Гнабри Миллатлар Лигасидаги Испанияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бундестим" ушбу ўйинда "қизил фурия"га 0:6 ҳисобида таслим бўлди.

"Биз мутлақо ҳамма нарсани қилиб кўрдик, аммо рақиб бу ўйинда фантастик футбол намойиш этди. Ҳозир мен жуда хафа кайфиятдаман. Мен натижадан ғазабдаман", - дейди Гнабри.

Испания терма жамоаси ушбу гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва Луис Энрике шогирдлари турнирнинг финал босқичига йўл олишди.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com