

“Айни пайтда дунёда Кейндан кучлироқ марказий ҳужумчи йўқ. У яхши йигит. Мен у билан бирга ишлаганман ва уни яхши биланман. Ҳарри шунчаки ўрганишдан тўхтамайди. Муваффақият сири шунда. У ҳеч қачон мураббий учун муаммо бўлмайди.
Кейнда ҳамм нарса бор: чап ва ўнг оёқда зарбалар, жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракатлар... Нима учун унинг маоши оширмаслик керак? Агар “Тоттенҳэм” соврин ютмасдан, унинг атрофида ўралашиб юраверса у охир-оқибат жамоани тарк этиши мумкин”, деди Ходдл talkSPORT нашрига берган интервьюсида.



