Гирасси қишда "Милан" футболчисига айланиши мумкин
21 дек 2023 15:08
Янгиликлар
Гирасси қишда "Милан" футболчисига айланиши мумкин
"Штутгарт" ҳужумчиси Серу Гирасси қишки трансфер ойнасида "Милан"га ўтиш эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби яқин орада гвинеялик форварднинг трансфери борасидаги ишларни фаоллаштиришни режалаштирган. Футболчига "россонери"дан ташқари "Ньюкасл", "Манчестер Юнайтед" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Гирассининг "Штутгарт" билан битими 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳолайди.
27 ёшли гвинеялик футболчи Бундеслиганинг 2023/24 йилги мавсумида 14 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар