Гинтер "Боруссия" тарлифини рад этди ва "Интер" билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
29 ноя 2021
"Боруссия" ҳимоячиси Маттиас Гинтер шартномани узайтириш борасида Мёнхенгладбахнинг таклифини рад этди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 27 ёшли немис "Интер" билан музокаралар олиб бормоқда, Милан клуби унга тўрт йиллик шартнома таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Гинтер жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira