Гиггз Уэльс термасидан яна четлатилди. У жамоани Евро-2020да бошқармайди

Mirjalol Normatov
23 апр 2021, 22:16
Бугун прокуратура Уэльс термаси бош мураббийи Райан Гиггз устидан жиноий иш очилганини маълум қилди.

"Манчестер Юнайтед" афсонаси икки нафар аёлга ҳужум қилиб, тан жароҳати етказганликда айбланмоқда. Жабрланувчилардан бири - мураббийнинг собиқ рафиқаси Кейт Гревилл.

Собиқ ярим ҳимоячининг суд иши 28 апрель куни кўриб чиқилади. Айни дамда у гаров эвазига озодликка чиқарилган.

Бу хабардан кейин Уэльс футбол ассоциацияси уни терма бош мураббийлигидан четлатди. Евро-2020 турнирида термани Роберт Пейж бошқаради.

Ёдингизда бўлса, ўтган йили ҳам Гиггз термасидан четлатилган, ўшанда у қизини калтаклаб ургани учун 3 ўйинда термасини бошқара олмаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal