Гиггз: “ МЮни бошқарганимда, ўзимни баъзи нарсаларга тайёр эмаслигимни ҳис қилдим”

Tolibjon Qosimov
28 июн 2014
“Манчестер Юнайтед” бош мураббий ёрдамчиси Раян Гиггз, ўзини жамоанинг собиқ мураббийи Алекс Фергюсондан кўп нарса ўзлаштирган деб ҳисоблайди.
Ўтган мавсумнинг сўнгги уч турида Гиггз МЮ бош мураббийи сифатида ишлади.

“Мен “Манчестер” мураббийи бўлганимда, жуда ҳурсан эдим, аммо ўзимни баъзи нарсаларга тайёр эмаслигимни ҳис қилдим. Аниқроғи, тажрибам кўпроқ бўлганида бу вазифани уддалай олардим. Мен Алекс Фергюсондан кўп нарсаларни ўргандим, аммо ўтган мавсум футболчи эдим, шунинг учун ҳам, қисқа фурсат ичида мураббийга айланиш жуда қийин” – дейди Гиггз.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com