

"МЮ бош мураббийи бўлишимга пул тикмоқчимисиз? Сизнинг ўрнингизда пулларимни сақлаб турган бўлардим. Ҳозир бирлашиб, жамоани қўллаб-қувватлаш керак. "Манчестер Юнайтед" оғир дамларни бошидан ўтказмоқда, аммо бундай вазиятлар аввал ҳам бўлган, жамоа уларни енгиб ўтган.
"Бёрнли" билан баҳс - барча негативдан қутилиб олиш учун ажойиб имконият. МЮ мухлиси сифатида ушбу оғир дамлардан ўтиб оламиз деб умид қиламан" - дейди Гиггз.
Айни дамда Гиггз Уэльс терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.



