

Шимкент жамоаси "Тобол"га қарши ўйин учун Костанайга учиб кетаётган эди, аммо Костанай аэропорти ёпилиши натижасида футболчилар учаётган самолёт бошқа аэропортга қўнди.
Пойтахт аэропорти маъмуриятининг маълум қилишича, Костанайга бўладиган энг яқин рейс бугун маҳаллий вақт билан 17:30да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Тобол" - "Ордабаси" ўйини 4 апрель куни бўлиб ўтади.



