“Герта” - “Вердер” ўйинини Бундеслига тарихида илк бор аёл рефери бошқаради

Aslanov Jasurbek
5 сен 2017
ФИФА рефериси Бибиана Штайнхаус Германия бундеслигаси тарихида учрашув бош ҳаками сифатида ўйинни бошқарган илк аёл ҳакамга айланади.

 Асли касби полиция ходимаси бўлган 38 ёшли Бибиана 3-турдан ўрин олган “Герта” - “Вердер” учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Бу ўзига хос тарихий ўйин 10 сентябрь куни Берлин шаҳридаги “Олимпияштадион”да бўлиб ўтади. Штайнхаус бунгача Германия кубоги доирасидаги ўйинда ҳам ҳакамлик қилган эди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: