UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6

Германиялик мутахассис Шомуродов Бундеслиганинг қайси клубига мос экани ҳақида гапирди Янгиликлар

Германиялик мутахассис Шомуродов Бундеслиганинг қайси клубига мос экани ҳақида гапирди

Барчангизга маълум бўлган “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сони Германия Бундеслигасининг тур якунларига бағишланди.

Унда меҳмон сифатида сайтимизнинг германиялик яқин дўсти Мирон Гойхман иштирок этди. Ташкил қилинган жонли эфир давомида мутахассис ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрини билдирди.

“Мен бу ҳақида Россия матбуотида ўқидим. Ўйлашимча, Шомуродов футболчи сифатида Бундеслигада ўйнай олади. Тўғри, топ жамоалар сафига бориб қўшилмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси трансфер сиёсатига боғлиқ, клуб билан келишиш, агентларнинг ишга муносабати, маълум нархдаги суммани тўлаш ва ҳоказо. Унинг агентининг Бундеслига клублари билан алоқалари қандайлигини билмайман. Элдорни Германия чемпионатида кўриш қизиқарли бўлади деб ўйлайман.

Ҳозир қайси жамоада ҳужумчи билан боғлиқ муаммо бор? Менимча, барча клублар ҳар доим кучли ҳужумчиларни излашади. Менга уни “Аугсбург”га таклиф қилардим. Ҳозирда мазкур исландиялик ҳужумчи Финбогассон бор, у кўп жароҳат олади. Шу боис бу жамоага Шомуродов келса ёмон бўлмасди. Коронавирус футболчиларнинг трансфер нархини тушишига жиддий таъсир қилади. Шу боисдан бу масалада яхшилаб ўйлаб кўриш керак”,- деди Мирон Гойхман "Тезкор Студия"да.


Кечаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг: 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика