Германиядаги ЖЧ—2006 га велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов вафот этди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2015
Футбол бўйича 2006-йили Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

2008-йили Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилганди.

Маъруфжонов 2010-йили ЖАРда ва 2014-йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатларига велосипедда бориш орзусини амалга ошира олмаган. Бироқ у Россиядаги ЖЧ—2018 га велосипедда бориб, мундиал ўтказиладиган барча шаҳарларни кезиб чиқмоқчи эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: daryo.uz