Германия ва Чили финал баҳсини Санкт Петербургда ўтказади
30 июн 2017 01:20
Янгиликлар
Германия ва Чили финал баҳсини Санкт Петербургда ўтказади
Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашувига Санкт-Петербург мезбонлик қилади.
Мусобақанинг финал учрашувида Германия ва Чили терма жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади. Беллашув якшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Чили терма жамоаси ярим финалда пеналтилар сериясида португалияликлардан устун келган бўлса, Германия термаси Мексикани йирик ҳисобда таслим этди.
Чили ушбу мусобақада Америка кубоги ғолиби сифатида иштирок этаётган бўлса, Германия жаҳон чемпиони сифатида турнирда қатнашмоқда.
Ушбу мусобақа тарихида илк марта финалда Германия ва Чили терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар