Германия-Словакия. Шкртел ғалабага ишонмоқда

Aslanov Jasurbek
25 июн 2016
Словакия терма жамоаси футболчиси Мартин Шкрет терма жамоаси билан биргаликда Германия устидан ғалаба қозона олишларига ишонмоқда.


"Ушбу ўйин биз учун энг сўнггиси бўлади деб ўйламайман. Умид қиламанки, биз Германия тўсиғидан ўта оламиз.Ўйинга ҳотиржам ва қўрқувсиз борамиз. Биз фаворитларга қарши кўплаб ўйинларда тўқнаш келганмиз. Шу сабабли, бугун ҳам муваффақиятимизга ишонаман", - дея ўз фикрларини якунлади ҳимоячи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L' Equipe