Германия чемпионати. “Бавария” Хайнкес қўл остида илк бор “тарсаки” еди

26 ноя 2017, 00:36
Германия чемпионатининг 13-турида “Боруссия” Мюнхенгладбах меҳмони бўлган “Бавария” Хайнкес қўл остида илк мағлубиятни қарши олди.

“Боруссия-Парк” стадионида кечган баҳснинг биринчи бўлими охирларида мезбонлар кетма-кет икки бор амалдаги чемпион дарвозасини ишғол этишди.

Иккинчи бўлимда Видалнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси фақатгина ҳисобни қисқартириш учун кифоя қилди -2:1.

Ушбу мағлубиятга қарамай “Бавария” 29 очко билан турнир жадвалини ишонч билан бошқариб бормоқда. “Боруссия” М эса (24 очко) 4-поғонада бормоқда.


Германия чемпионати, 13-тур.

Боруссия М – Бавария 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 39, пенальти Азар, 2:0 – 44 Гинтер, 2:1 – 74 Видаль.

БоруссияМ – Зоммер, Гинтер, Вендт, Эльведи, Вестергор, Херрманн, Закария, Крамер (Янчке, 11; Джонсон, 46), Азар, Штиндль, Раффаэл (Дрмич, 90).

Бавария –Ульрайх, Зюле, Мартинес, Бернат (Коман, 45), Хуммельс, Руди (Вридт, 68), Киммих, Видаль, Толиссо, Хамес (Фридль, 46), Левандовски.

Огоҳлантириш: Толиссо (31), Эльведи (65).


Манба: championat.asia