Геркус: "Азмунсиз Дзюба – яримта ҳужумчи"

Москванинг "Локомотив" клуби собиқ бош директори Илья Геркус "Зенит" форварди Артём Дзюбага таъриф берди.

"Дзюба Азмунсиз – яримта ҳужумчи", – деб ёзди Геркус ўзининг твиттердаги шахсий саҳифасига.

Маълумот учун, жароҳатидан тузалаётган эронлик ҳужумчи РПЛ 10-тури доирасидаги "Спартак" билан ўйинда захирадан майдонга туширилди. 

РПЛ. "Спартак" ва "Зенит" ўртасидаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди, Ўрунов 84 дақиқа ўйнади 


Манба: twitter.com/ilgerkus