

"МЮ ўйинни яхши ўтказди. Улар учрашувда мағлубиятга учраётиб, дурангга эришишди. Мен буни худди ғалаба каби қабул қиламан. Чемпионатнинг етакчиси билан бўлган баҳсда олдинги ўйинлардан кўра юқори савияда ўйнашди. Анхел ди Мария ўз даражасида ўйнай олмади. МЮ ўсишда давом этяпти" - дейди Невилл.



