

2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб "Рома" ва Арманистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян топилди.
Генрих 109 очко жамғарди. Ушбу соврин унинг фаолиятидаги тўққизинчиси бўлди.
Иккинчи ўринни эса 104 очко жамғарган "Хоффенхайм" ва терма жамоаси форварди Саргис Адамян эгаллади.
Учликни эса "Астана"да ўйнаётган Арманистон терма жамоаси ҳужумчиси Тигран Барсегян якунлаб берди. У 61 очко жамғарган.



