Генрих Мхитарян мундиалда қайси жамоага ишқибозлик қилади?
11 июн 2018 18:45
Янгиликлар
Генрих Мхитарян мундиалда қайси жамоага ишқибозлик қилади?
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ЖЧ-2018да қайси жамоага мухлислик қилишини айтди.
"ЖЧ-2018да ажралиб турган етакчи йўқ, ҳамма жамоалар яхши тайёрланган. Чемпионлик учун асосий даъвогарлар сифатида Испания, Франция ва Аргентинани кўрсатган бўлар эдим.
Россия терма жамоасига босим ўтказиш керак эмас. Жамоа футболчиларида катта босим бор. Уларни тинч қўйиш керак. Россияликлар жиддий тайёргарлик кўришади.
Агар улар илк ўйинда ғолиб бўлишса, гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имконият пайдо бўлади. Шахсан ўзим Россия терма жамоасига мухлислик қиламан ва улар плей-оффга чиқишига тилакдошман.
Бувим рус эканлигини кўпчилик билади. Менга рус маданияти ва тарихи жуда ёқади. Ҳар сафар Москвага борганимда, бошқача туйғуларни ҳис қиламан" - дейди Мхитарян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар