UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ювентус" Погбанинг трансфери учун МЮга қанча маблағ ажратиши маълум бўлди  2 01:20ЛаЛига президенти Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 00:50"Манчестер Юнайтед" Хамес борасида "Реал"га таклиф билан чиқди  3 00:20Энди "Дижон"да ҳам Месси бор  15 23:50Спорт оламининг энг бузғунчи вакиллари рейтингидаги пешқадамлик "Барселона" форвардига берилди  15 23:25Уругвайлик футболчи Копа Америка-2019да бошқа майдонга тушмайди  3 23:10Тотти: "Ҳали эсимни йўқотганимча йўқ"  6 22:46"Манчестер Сити" трансфер борасида "Ювентус" билан келишиб олди  11 22:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:20"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди  2 21:56"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"  8 21:40"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди  9 21:32Olamsport: Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида янги раҳбар, Истомин кучли юзликни тарк этди  0 21:27Ҳелайфи: "Неймарга ҳеч ким босим ўтказмаган"  8 21:24Омар Моманидан янги карикатура: Сарри Роналдунинг олдига бормоқда  5

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди Янгиликлар

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди

У барчасига ўз кучи билан эришди ва жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўла олди.

Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг йўли қийинчиликларга тўла эди. Отаси тўсатдан вафот этади ва Генрих отаси изидан кетишга қарор қилди.

Мхитарян отаси ўзини ҳам машғулотга бирга олиб бориши учун инжиқлик қилиб, эшик олдига бориб туриб оларди, аммо ҳамма иши бесамар кетарди: "Ҳали вақти эмас, ўғлим", - дер эди отаси. Генрих футбол ўйнашни Ереваннинг оддий майдонларида бошлаган. У оддий болалар билан ўйнарди ва бир қарашда улардан ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турмасди.

У футбол ўйнашни яхши кўрар ҳамда бир қобиқдан чиқиб ўзини кашф қилишга ҳаракат қиларди. У аввал бошидан ўта иқтидорли деб саналмаган. Бразилияда у жисмонан бақувват эмаслиги ва профессионал футболчи бўла олмаслигини таъкидлашарди.

У ҳурматга лойиқ совет футболчиси Гамлет Мхитаряннинг ўғли эди. Ота-онаси зарур вақтда фарзандига кўмаклашар ҳамда тарбиясига катта аҳамият беришарди. Қолаверса, Донецкнинг "Шахтер" клубида ўйнашига қарамай, Генрих юлдузлик касалига чалинмаган эди. Айниқса, ўша пайтлар маҳаллий ҳамда Лотин америкалик футболчилар қимматбаҳо машиналар ҳайдаб, асосий вақтини тунги клубларда ўтказардилар. Қахрамонимиз эса бундан мустасно бўлган.

Генрих машғулотлардан кейин базада қолар ва ўша ерда яшарди. Ўз вақтида уни Донецкда база директори деб аташарди. Кейинчалик у ҳам ўзига қииматбаҳо машина сотиб олди ва Германия кўчалари бўйлаб сайр қилди. Ҳозир эса Англияда яшамоқда. Генрих тартибга амал қилиш зарурлигини яхши тушунар ҳамда ҳақиқий профессионал футболчи бўлишга ҳаракат қиларди.

У ўз менталитети, стереотипларини ўзгартира олди ва энг асосийси кучига ишонди, ўз устида тинмай ишлади. Мхитарян отасининг ўлимидан кейин ўзига ваъда берди - юқори даражадаги футболчи бўлиш ва катта ютуқларга эришиш. "Отам ҳаётимдаги муҳим инсон эди. Мен уни Францияда ўйнаганини кўрганман. Болалигимда унинг ҳар бир машғулотига боргим келарди. Баъзи пайтлар мени ўзи билан олиб борарди.

Аммо жиддий шуғулланишни бошлаганимда эндигина 7 ёшга қадам қўйгандим. Ҳозир ҳам отам учун футбол ўйнайман", - дейди Генрих Мхитарян. У "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дек топ клублар сафида ўйнаши — бу арман футболчиси учун ажойиб кўрсаткич.

Арманистон термаси вакилининг Германия ёки Англия топ клубига ўтиши бу белгиялик навбатдаги ўсмир йигит ёки ярқ этиб кўзга кўринган лотин америкаси вакилининг  "Бенфика" ёки "Порту" орқали катта футболга кириб келиши эмасди. 

Мхитарян "Пюник"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига қадар босиб ўтган йўли - бу буюк жангчи тарихидир. "Профессионал" сўзини асл маънода тушуниб, унга катта эътибор билан қарайдиган инсоннинг ҳаёт йўли. Мхитарян - нафақат кичик бир халқнинг ғурурига сабабчи инсон, балки кўчага дўстлари билан тўп тепиш учун чиқаётган ёш болакайлар учун ўрнак ҳамдир. Баъзи сиёсий муаммолар туфайли ўтказиб юборилган (Мхитарян катта эҳтимол билан Европа Лигаси финалига бормайди) финал унинг ажойиб фаолиятини буза олмайди. Ишонамизки, у ҳали ўз финалида аниқроқ айтсак - финалларида майдонга тушади.

Генрих Мхитарян профессионал фаолиятидаги иккинчи финалда майдонга тушиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

У таркибида бундай юлдузлар камдан-кам учрайдиган терма жамоа аъзоси. У миллат қахрамони. У буларнинг барчасига тинимсиз меҳнат, қатъият ва берган ваъдаси туфайли эришди. Ҳеч бир инсон ҳозир Генрих Мхитаряннинг ичидан ўтаётганларини ҳис эта олмайди. Унинг (оилавий) қарорини ҳеч ким муҳокама қила олмайди. Сабаби бугунги даражасига етгунга қадар бошидан кечирганларини ҳеч биримиз ўзимизда ҳис қилмаганмиз. Балки Мхитарян мамлакат миллий терма жамоаси билан катта натижаларга эриша олмас, лекин у ўз фаолиятидан мамнун бўлишга тўлиқ ҳақли.  

У барчасига ўз кучи билан эришди ва отасига берган сўзида тура олди. Жаҳон футболининг ёрқин бир вакили бўла олди ва шу даражада бир неча йилдан буён тўп тепмоқда. Ўтказиб юборилган Европа Лигаси финали эса бир умрга унинг хотираси ва қалбида қолади.

Ҳеч ким уни ўзичалик тушуна олмайди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

   
28 май 12:38:21
UZBEKISTAN 2019.
Абдугофур1984 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Армянин хуже еврея!
Еврейлардек ифлос миллат ер юзида бошқа йўқ.
   
26 май 15:55:50
Shukhrat Yunusov
Фифа микёсида утадиган хеч бир учрашувда миллатчиликка йул куйилмаслиги керак. Арманлар ким булишидан катъий назар, уларга чипта сотилмаса, унда финални Бакудан олиб куйиш керак!
   
25 май 12:14:22
muslim ermamatov
Niko REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raxmat.
SOG' BO'LING SIZ HAM
   
24 май 23:52:50
Ali ADNAN (c)
New York City Diamonds фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Озарбайжон ва Арманистон, Озарбайжоннинг Тогли Корабог вилояти устидан келиша олмайди. Тогли Корабог хозирги кунда Озарбайжоннинг худудига киради, Арманистон хам Тогли Корабогни узига тегишли худуд деб хисоблайди. Икки давлат уртасида бир неча маротаба куролли тукнашувлар хам булиб туради. Хозирги вактда эса иккала давлат уртасидаги вазият жуда хам таранглашган. Шуни учун Озарбайжон ва ташкилотчилар Арман миллатига мансуб мухлисларга Европа Лигаси финали учун чипталар сотмаяпти. Хох у Арманистон фукароси булсин, хох бошка мамлакат фукароси була туриб арман миллатига мансуб булса уларга чипта сотишмаяпти. Мхитарян эса буни билганидан сунг финалга бойкот эьлон килган.
Malumot un rahmat oka. Tushunmagandim men ham
   
24 май 22:01:59
geniy Geenrih
Назаров умиджон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дадаси уйнаган донскда
Ўзи ўйнаган Шахтёрда, кегин Баруссияга ўтди.
   
24 май 21:46:11
geniy Geenrih
Генрих Мхитарянни отаси зўр футболчи эди.Мен уни Араратда ўйнаган даврларини эслайман.Х.Огонесяндан сўнг порлаб чиқган ажойиб футболчи бўлган.
   
24 май 20:39:20
Абдугофур1984
Армянин хуже еврея!
   
24 май 20:22:24
New York City Diamonds
Husniddin_Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega finalda tusholmaydi,aniqlik kiritib ketmislarmi.
Озарбайжон ва Арманистон, Озарбайжоннинг Тогли Корабог вилояти устидан келиша олмайди. Тогли Корабог хозирги кунда Озарбайжоннинг худудига киради, Арманистон хам Тогли Корабогни узига тегишли худуд деб хисоблайди. Икки давлат уртасида бир неча маротаба куролли тукнашувлар хам булиб туради. Хозирги вактда эса иккала давлат уртасидаги вазият жуда хам таранглашган. Шуни учун Озарбайжон ва ташкилотчилар Арман миллатига мансуб мухлисларга Европа Лигаси финали учун чипталар сотмаяпти. Хох у Арманистон фукароси булсин, хох бошка мамлакат фукароси була туриб арман миллатига мансуб булса уларга чипта сотишмаяпти. Мхитарян эса буни билганидан сунг финалга бойкот эьлон килган.
   
24 май 20:14:46
Fc Arsenal uz
Арсенал формами жуда ярашади Генрихга , жуда яхши интизомли уйинчи
   
24 май 19:09:01
fff
MYU bilan yevropa ligasini yutgandi 2017 yil gol ham urgan gena
   
24 май 18:39:03
Ehson
Husniddin_Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega finalda tusholmaydi,aniqlik kiritib ketmislarmi.
Armaniston va Ozarbayjon bir biriga dushman. Bir - birini otishga o'qi yo'q.
   
24 май 18:07:02
Husniddin_Milan
Nega finalda tusholmaydi,aniqlik kiritib ketmislarmi.
   
24 май 17:51:05
Назаров умиджон
Niko REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Donetsk deganda dortmund ni nazarda tuttingiz manimcha.
Дадаси уйнаган донскда
   
24 май 16:53:13
Niko REAL MADRID
muslim ermamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SHAHTYORDA HAM O'YNAGAN GOOGLEDAN MKHITARYAN HAYOT YO'LINI KORING
Raxmat.
   
24 май 16:52:19
Niko REAL MADRID
muslim ermamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SHAHTYORDA HAM O'YNAGAN GOOGLEDAN MKHITARYAN HAYOT YO'LINI KORING
Raxmat
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг