

Мазкур ўйиндаги ҳисобни 27-дақиқада римликлар ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян очди. Бу арманистонлик футболчи учун жорий мавсумда сўнгги 9 та ўйинда урилган 8-гол бўлди.
Мхитарян Италия чемпионати доирасида 12 та ўйинда гол+пас тизимида 12 очко (7+5) ишлади. Бу айни дамда Европанинг кучли бешлик чемпионатлари хавбеклари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.



