Гендузи Франция терма жамоасига чақирилди

Alisher
2 сен 2021
"Марсель" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Франция терма жамоасидан чақирув олди.

У жароҳати сабаб терма ихтиёрини тарк этган Корентен Толиссонинг ўрнини эгаллади.

Французлар кеча ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда дуранг қайд этишди.

Франция шунингдек Украина (4 сентябрь) ва Финляндия (7 сентябрь) билан ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe