"Гэлакси" мураббийи Златанни Месси ва Роналдуга тенглаштирди

Mirjalol Normatov
1 май 2019
"Лос-Анжелес Гэлакси" бош мураббийи Гильермо Баррос ҳужумчи Златан Ибрагимович ҳақида гапирди.

"Златан ҳозир ҳам Месси ва Роналду билан бир даражада деб ўйлайман.

У каби футболчиларни таркибдан чиқариб юбориш қийин. Златан ажойиб.

Жарима майдончаси ичига Златанга пас беришимиздан олдин у гол уришини биламиз. У шунда қилиши ҳам керак.

Дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиққанида ҳам хотиржамликни сақлай олади ва керакли қарорни қабул қилади", - деди мураббий.

37 ёшли Ибрагимович бу мавсум МЛСдаги 7 ўйинида 8 гол урди ва 1 бора ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FOX