Гейнрих собиқ жамоасининг мухлисларига миннатдорчилик билдирди

Aziz Tukhtamuradov
22 мар 2015
Кеча Қозоғистон чемпионати 4-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих ўйнаётган "Ордабаси" жамоаси Сашанинг собиқ жамоаси "Актобе"га қарши майдонга тушди.
Нурсиз дуранг билан якунланган баҳсда футболчимиз 58 дақиқа ҳаракат қилди.
Эътиборли томони шундаки, ўйинда "Актобе" мухлислари ҳам Гейнрихни қўллаб-қувватлаб туришди.

"Актобе" мухлисларига илиқ муносабат учун ташаккур. Айниқса 13-сектордаги йигитларга алоҳида раҳмат. Гуллар учун ҳам миннатдорман. Таърифга тил ожиз", - деб ёзади футболчи твиттердаги саҳифасида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia