Ғайратжон Райимджанов: “Нефтчи” аёллар жамоасида маҳаллий ёш футболчи қизлар ўйнашмоқда”

Narzulla Saydullayev
11 июн 2019
Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 11-туридан ўрин олган “Нефтчи”W - “Пахтакор” W (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ғайратжон Райимджанов қуйидагича фикрларни билдирди.

“Нефтчи” аёллар жамоасида маҳаллий ёш футболчи қизлар ўйнашмоқда. Бизга қўйилган вазифа ҳам шу, вилоятдаги ёш иқтидорли футболчи қизларни кашф этиш ва Фарғонада аёллар футболни ривожлантиришдан иборат. Жамоамиздаги мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қиляпмиз, биринчи навбатда фуболчи қизларимизга миннатдорчилик билдирган бўлардим, улар футболни севишади.

Бу йилги чемпионат якунида насиб бўлса юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилганмиз, бу борада астойдил ишлаймиз, изланамиз, ўз олдмизга қўйилган мақсад йўлида аҳиллик билан ҳаракат қилишда давом этамиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia