Гави: "Орзум – Испания билан Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш"
07 ноя 2022 12:33
Янгиликлар
Гави: "Орзум – Испания билан Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави 2022 йилда қўлга киритган "Golden Boy" мукофоти билан фахрланишини айтди.
Гави, шунингдек, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни орзу қилишини айтди – шу пайтгача Испания терма жамоалар асосий мусобақасида фақат бир марта, 2010 йилда муваффақиятга эришган.
"Golden Boy" мукофотини қўлга киритганимдан фахрланаман. Бунга эришишимга ёрдам берган барчага раҳмат. Менинг мотивациям – янада кўпроқ ҳаракат қилиш ва "Барселона"да қилаётган ишимни қилиш. Орзум? Испания билан Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш", – деди Гави.
Гави бор-йўғи бир йил аввал "Барселона"да барқарор ўйнай бошлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар