Гасперини: "Валенсия"га қарши ўйингача коронавирусга чалингандим"

Mirjalol Normatov
31 май 2020
"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Валенсия"га қарши ўйинга қадар коронавирусга чалинганини айтди.

"Валенсия"га қарши ўйин куни ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Кейинчалик ҳолат оғирлашди.

Агарда расмларга қарайдиган бўлсангиз, ўриндиқда жуда ҳам ҳорғин кўринганман. 10 март куни бўлганди. Икки кундан кейин жуда ёмон ухладим. Йўталмадим, бироқ иситмам чиқаверди.

Ёнимизда касалхона бўлгани учун 2 дақиқадаёқ тез ёрдам келаверди. Оғир дамлар ўтди", - деди Гасперини.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal