Гарри Реднапп: "Ҳар қандай мураббий Костадек футболчиси ўз таркибида кўришни истайди"

Aziz Tukhtamuradov
21 сен 2015
Англиялик мураббий Гарри Реднаппнинг фикрича, мураббийлар Диего Коста ҳақида ҳаддан ортиқ кўп гапириб юбормоқдалар.

"Футболчи агар сизнинг жамоангизга қарши ўйнаса ёмон кўрасиз. Уни бошоғриқ деб ҳисоблайсиз. Лекин, исталган мураббий Костадек футболчини ўз таркибида кўришни истайди. У ҳақиқий марказий ҳужумчи. Марказий ҳимоячиларга унга қарши ўйнаш ёқмайди. Агар уни "Арсенал"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун четлатишса бу хато бўлади. У кимгадир зарба бергани ёки жиддий жароҳат етказишга ҳаракат қилгани йўқ", - дейди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru